СТРАТЕГИК МУАММОЛАР:
Фермерлар учун ресурслар етказиб бериш ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишда давлатнинг бевосита иштирок этиши соҳага хусусий инвестициялар жалб қилинишини чеклаб қўймоқда. Агробизнес субъектларига маслаҳат хизматлари кўрсатиш тизимининг ривожланмаганлиги, бизнесни бошқариш кўникмаларининг етишмаслиги, агросаноат мажмуи ва банк соҳаларида кадрлар салоҳиятининг чекланганлиги халқаро молия институтлари кредит маблағларини самарали ўзлаштирилишини чекламоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP), мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа стандартларга риоя этилишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш лозим.