СТРАТЕГИК МУАММОЛАР:
Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, шунингдек, иқлимнинг кескин ўзгариши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий омиллардир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат орасида 52-ўринни эгаллаб, 12,1 кўрсаткич билан «мўътадил» даражага эришди. Бироқ, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти барқарорлигига эришиш, кам даромадли оилаларнинг харид қобилиятини ошириш, маҳсулотлар нархи ва миқдори кескин ўзгаришининг олдини олиш ҳал этилиши зарур бўлган муаммолардан ҳисобланади.